Педагогические науки
Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар фанини ўқитишдаги инновациялар ва илғор хорижий тажрибалар
Орипова М.Қ. 1, Хаитов А.А. 2
1. Бухоро давлат университети катта ўқитувчиси 2. Бухоро автомобил йўллари касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси
Abstract:
Мустақилликнинг дастлабки йилларидан таълим тизими, уни ислоҳ қилиш ва ривожланган мамлакатлар таълими даражасига кўтариш ва асосийси, давлат ва жамият ҳаётининг турли жабҳаларида ўз салоҳяти билан керакли кадрларни етиштириш устивор вазифалардан саналмоқда. Бу эса, ўз навбатида соҳа мутахассислари зиммасига тегишли ўқув фанлари бўйича ўқув адабиётларини ҳозирги давр талаби ва илм-фаннинг сўнгги ютуқларини ҳисобга олган ҳолда янгилаб бориш, таълим жараёнига инновация ва таълим технологияларини жорий этишни тақозо этмоқда. Бу борада президентимиз Шавкат Мирзиёев қуйидагиларни таъкидлайди: “Яна бир муаммони ҳал этиш ҳам ўта муҳим ҳисобланади: бу – педагоглар ва профессор-ўқитувчилар таркибининг профессионал даражаси, уларнинг махсус билимларидир. Бу борада таълим олиш, маънавий-маърифий камолот масалалари ва ҳақиқий қадриятларни шакллантириш жараёнларига фаол кўмак берадиган муҳитни яратиш зарур” .
Keywords: миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар фанини ўқитишдаги инновациялар ва илғор хорижий тажрибалар
|