Психологические науки
Шахс психодиагностикаси тарихи ва имкониятлари
Жумаев Н.З. 1
1. Бухоро давлат университети Психология кафедраси ўқитувчиси
Abstract:
Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан асосий мақсад, юртимизда соғлом ва баркамол, билимли, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган авлодни шакллантиришдан иборат.
Ҳар томонлама етук, баркамол авлодни тарбиялаш масаласи ҳозирда ҳаётимизда мавжуд бўлган барча фан йўналишларининг муҳим ўрганиш объектига айланиб бормоқда. Ўзбекистонда ҳам фундаментал, ҳам ижтимоий фанларнинг ривожланишига эътибор берадиган бўлсак, уларнинг ҳаётийлиги ва умрбоқийлиги халқ турмуш фаровонлигини оширишга нечоғли улуш қўша олиш орқали баҳоланишини билиш қийин эмас. Бу эса ўз-ўзидан ҳар бир фан ва унинг мутахассислари олдига бир қатор долзарб назарий ва амалий масалаларни қўяди. Шундай экан, бу жараён психология фанини ҳам четлаб ўтмайди, аксинча, бу ҳолат ҳозирги замон психология фанларига ҳам тааллуқли бўлиб, у жамиятнинг кундалик талаблари ва буюртмасига қараб ўз тадқиқот йўналишларини белгиламоқда.
Keywords: шахс психодиагностикаси тарихи ва имкониятлари
|